Тошкентда Game Jam танлови ўтказилади
Тошкентда 15-17 ноябрь кунлари компьютер ўйинлари яратувчилари ўртасида Game Jam танлови бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан компьютер ўйинлари яратувчилари, дизайнерлар, рассомлар, мусиқачилар ва компьютер ўйинлари ишқибозлари иштирок этади.

Танлов Тошкентдаги Гёте Институти, GameDev Events Nsk ҳамжамияти ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Ташкилотчиларнинг фикрича, танлов қатнашчилари жамоа бўлиб, тадбир куни эълон қилинадиган мавзу бўйича 48 соат давомида компьютер ўйинини яратишлари керак бўлади. Белгиланган вақт тугаганидан сўнг уларнинг ишланмалари пленумга тақдим этилади ва муҳокама қилинади. Ҳакамлар ҳайъати эса энг яхши учта жамоани саралаб олади.
Энг яхши жамоаларнинг икки иштирокчисига Новосибирскда бўлиб ўтадиган видео ўйинлар яратувчиларининг Gamedev CityFest конферециясида қатнашиш учун йўлланма берилади.
Game Jam танловида иштирок этиш бепул. Ташкилотчилар шунингдек, танлов қатнашчиларига озиқ-овқат, дам олиш хонасини тақдим этишни ҳам ваъда қилмоқда. Танловда иштирок этиш учун аризаларни жорий йилнинг 25 октябридан топшириш мумкин.