Тошкент давлат юридик университети “QS World University Rankings” билан ҳамкорликни кучайтиради
Тошкент давлат юридик университетида “QS рейтингида иштирок этиш шартлари ва талаблари” мавзусида вебинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тошкент давлат юридик университетида “QS рейтингида иштирок этиш шартлари ва талаблари” мавзусида вебинар-тренинг бўлиб ўтди.
“QS World University Rankings” ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий директори Зоя Зайцева олиб борган вебинар олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига QS рейтингида иштирок этиш шартлари ва талаблари бўйича зарур тушунтириш ва амалий ёрдам бериш мақсадида ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига асосан, Тошкент давлат юридик университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 таликдаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш режалаштирилган.
Келгусида юридик олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот институтлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, тингловчи-талабаларнинг етакчи хорижий нашрларда мақолалар чоп этиш кўрсаткичларини ошириш назарда тутилган.
Вебинар давомида имкониятлар хусусида маълумот берилди. Тадбир якунида мазкур университет ҳамда “QS World University Rankings” ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва алоқаларни ривожлантириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилиниб, келишувларга эришилди.