«Старт МДҲ» кубоги маҳоратли бильярдчиларни аниқлайди
Пойтахтимиз Тошкентда бильярд спорт тури бўйича «Старт МДҲ» очиқ кубоги баҳслари ўтказилмоқда.
Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 100 нафар маҳоратли бильярдчилари иштирок этаётган чемпионатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон бильярд федерацияси раиси Ўткир Комилов сўзга чиқди. Мазкур турнирнинг юртимизда илк бор ташкил этилаётгани мамлакатимизда бошқа спорт турлари қатори бильярдни оммалаштириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилишидан далолат эканини таъкидлади.

Шунингдек, ўтган йиллар давомида ўзбекистонлик бильярдчиларнинг Россия, Қирғизистон, Хитой, Беларусь давлатларида ўтган турнирларда иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритганини айтиб, «Старт МДҲ» очиқ кубоги маҳоратли бильярдчиларни камолга етказишга хизмат қилишини билдириб ўтди.

Мусобақанинг илк кунида дастлабки саралаш баҳслари ташкил этилди.
«Старт МДҲ» очиқ кубогининг ғолиб ва совриндорлари 3 июль куни аниқланади.
Т. Рўзиев, ЎзА