Спорт гимнастикачи йигитларимиз халқаро турнирда совриндор бўлди
Люксембург шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган “Luxembourg International Gymnastics Tournament” халқаро турнирида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари умумжамоада 2-ўринни эгаллади.
Дунёнинг энг маҳоратли гимнастикачилари иштирокида ташкил этилган нуфузли турнирда мамлакатимиз спортчиларидан Равшан Камилжонов ўз йўналишида кумуш медалга эга чиққан бўлса, Аҳрорхон Темирхонов ва Ҳабибулло Эргашев бронза медалларини қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА