Спорт амалиётига илм-фан ютуқларини жорий этиш масалалари муокама қилинди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 2026 йил 7 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Илмий-тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, спорт амалиётига илм-фан ютуқларини жорий этиш, илм-фан ва амалиёт интеграциясини мустаҳкамлаш ҳамда институт фаолиятини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, спортчилар тайёргарлиги ва мусобақа фаолиятига оид маълумотларнинг ягона илмий-ахборот базасини шакллантириш, спорт натижадорлигини прогнозлаш, жароҳатланиш хавфини барвақт аниқлаш, спорт тиббиёти ва реабилитация йўналишларида замонавий технологияларни жорий этиш, лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда сунъий интеллект ва рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар кўриб чиқилди.
Муҳокамалар жараёнида шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, “Scopus ва Web of Science” базаларида индексланувчи илмий мақолалар сонини кўпайтириш ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил қилинди.
Т.Рўзиев, ЎзА