Соҳибқироннинг “билим лашкари” саф тортди (+видео)
Хоразм вилоятида ёшларнинг тарихий меросга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида билим ва тафаккур мусобақаларини кенг тарғиб этиш мақсадида “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилди.
Танлов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилиб, унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фаолият юритаётган ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар фаол иштирок этди.
Шартларни бажариш давомида иштирокчилар Амир Темур ҳаёти ва фаолияти, “Темур тузуклари” асарининг мазмун-моҳияти, давлат бошқаруви, ҳарбий санъат ва тарихий меросга оид билимларини синовдан ўтказди.
[gallery-28913]
Қизғин, муросасиз ва юқори савияда ўтган беллашувлар ёшларнинг нафақат билимини, балки тезкор фикрлаш, жамоада ишлаш ва стратегик ёндашув кўникмаларини ҳам намоён этди.
Натижаларга кўра, вилоятдаги ҳарбий қисмнинг “Лочинлар” жамоаси 3-ўринга, Миллий гвардия Хоразм вилояти бошқармасининг “Ёш гвардиячилар” жамоаси 2-ўринга ҳамда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Ватанпарвар” жамоаси 1-ўринга лойиқ кўрилди.
Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gWz77v7PKsg?si=3_Y1YpVZwdnpy4mC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат, видео)
ЎзА мухбирлари