Шахмат деганда, кўз ўнгимизга шахмат ўйини гавдаланиши табиий. Аммо бу ўйин асосида ётадиган шахмат доскаси-ю, унинг доналарини ким яратиши билан ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?!

Уста кўз нурларини бериб, мўйқалам билан бежирим рангларни чизади. Неча кунлаб меҳр оташида дунёга келтирадиган бундай санъат тури эса - "Наққошлик" деб аталади.

Наққошлик халқ-амалий безак санъатининг бир тури сифатида қадимдан ўзбек маданиятининг муҳим бўлаги бўлиб келган. Кўп асрлар мобайнида унинг бадиий анъаналари вужудга келди ва ривожланди. Нақшларда санъатнинг бошқа ҳамма турларидан фарқли равишда авлодларнинг чамбарчас боғлиқлигини, миллий анъаналарнинг давомийлигини кўриш мумкин.

Наққошлик анъаналари санъатнинг ана шу турини ўрганиш услублари сифатида ҳам бободан отага, отадан ўғилга ўтиб келган. Ана шу давомийлик туфайли наққошлик санъати ҳозиргача сақланиб келмоқда.

Бизнинг бугунги қаҳрамонимиз Бухоро фарзанди, ҳозирда Бухоронинг эски шаҳридаги Кўкалдош мадрасасида ўз фаолиятини олиб бораётган уста наққош - Адиз  Ҳусенов.

«Менинг биринчи устозим отам, бу ҳунар билан оилавий шуғулланамиз, мен айниқса 5-синфдалигимданоқ бу ҳунарга қизиқиб, отамдан шу касбни ўрганишни бошладим. Мана, 20 йилдан бери наққошлик билан шуғулланиб келмоқдаман».

Устанинг сўзларига кўра, наққош ўз ишида рангларнинг табиий жилосидан ва уйғунлигидан, бежирим шаклидан, материал фактурасидан моҳирлик билан фойдаланиб, ёрқин ифодаликка эришади.

Ўрта Осиё наққошлик санъати қадимдан дунёга машҳур. Ўтмишда ота-боболаримиз қурган муҳташам бинолар ҳозирги кунгача мафтункор жилвасини йўқотмаган. Юксак дид билан ишланган нақшлар ҳозиргача бизни ҳайратга солиб келмоқда.

"Нақш" арабча "тасвир, гул" деган маънони билдириб, у қуш, ҳайвонот, ўсимлик дунёси, геометрик ва бошқа турли шаклларнинг маълум тартибда такрорланишидан ҳосил қилинган безакдир.

Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Тошкент, Фарғона ва бошқа шаҳарлардаги ҳар бир тарихий обида, ҳар бир халқ амалий безак санъати намунаси аждодларимиз томонидан яратилган такрорланмас, бебаҳо санъат асарлари бўлиб, жаҳон маданияти дурдоналаридан ўрин олган.

"Айниқса, Бухоро наққошлик мактаби ўзининг нақши, композицияларининг мураккаблиги ва жозибадорлиги билан ажралиб туради. Бухоро нақшларида мураккаб гириҳлар (нақш тури) аниқ ва пухта ўлчамда ишлатилиши, ўсимликсимон нақшларининг япроқ, мева, гул , барглар ритмига алоҳида эътибор берилиши билан фарқланади".

"Мен асосан икки хил усулдаги нақшлардан фойдаланаман: ислими ва гириҳ. Ислими нақш композициялари йўл, квадрат, айлана, учбурчак ва турли шакл юзаларига чизиш билан боғлиқ. Халқ амалий санъатининг қайси бир тури бўлмасин, унинг заминида нақш элементлари айниқса, ислими элементлар яъни: гуллар, новда, таноб, мадоҳил (лола, тумор, учбурчак кўринишини эслатувчи шакллар), шкуфта (куртак – гажак кўринишлари), рамзий нақшлар (кабутар, шер, балиқ, давлат герби) элементларидан ташкил топади.

Гириҳ - форсча «чигал, тугун» деган маънони англатади. Гириҳ мураккаб нақш турига киради. Геометрик нақш муайян тақсимларга эга бўлади. Гириҳ қатъий қонуниятга эга мураккаб шакллар асосида такрорланади. Ҳар бир гириҳ ҳандасавий (геометрик) қонуниятлар асосида вужудга келади. Гириҳ ўзининг мураккаблиги, аниқ қонуниятга эга бўлганлиги ҳамда кўркамлиги билан бошқа нақш турларидан ажралиб туради".

Уста ислимий нусха чизишда истаган томонга новдаларни йўналтириши мумкин. Агар маъқул бўлмаса ўчириб, бошқа ёққа йўналтириб бўш ўринларни гул, ғунча ёки барглар билан тўлдириши мумкин. Лекин гириҳ нақшини чизишда уста чизаётган гириҳга тобе бўлиб қолади. Чунки ҳар бир гириҳ ҳандасий (геометрик) қонуниятлар асосида вужудга келади. Ҳандасий нақшлар Ўрта Осиё ва Яқин шарқ мамлакатларида жуда кенг тарқалган.

Қаҳрамонимиз таъкидлашича, бир дона шахмат доскаси-ю доналари камида 10 кун давомида тайёр бўлади. "Турли лаганлар, аёллар қутичалари, қаламдонлар юзасига безак берамиз, бунда энг асосий ва қийин босқич рангларни тўғри танлаб, мўйқалам билан бўяб чиқиш ҳисобланади. Чет элдан келган меҳмонларимиз менинг сабр билан ҳар бир деталга эътибор беришимни кўриб, ҳайратланишади ва завқланиб мен яратган буюмлардан сотиб олишади".

Ота боболаримиз қадимий обидаларни нафис нақшлар билан безар эканлар, завқ билан бир қаторда улар орқали ўз орзу умидларини, муҳаббатларини, тилакларини куйлаганлар. Наққош ота боболаримиз инсон руҳиятини жуда чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиб, уларни ажойиб нақшу нигорлар билан бойитганлар.

Шуни таъкидлаш жоизки, халқ амалий безак санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий дидини шакллантиради, руҳиятини тарбиялайди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқ амалий санъати кишиларни бадиий - ахлоқий, умуминсоний тарбиялаб, уларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришда ҳамда маданий даражасини оширишда энг зарур манбаларидан бир ҳисобланади.

Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти Матбуот хизмати

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат доскаси ва ундаги «митти одамчалар»...