Шаҳрисабз ва Казерта: Биродар шаҳарларга айланади
Бу ҳақида Италиянинг Казерта шаҳри мэри ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари учрашувида келишиб олинди.
Бу ҳақида Италиянинг Казерта шаҳри мэри ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари учрашувида келишиб олинди. Келгусида мазкур "Биродар шаҳарлар" ўртасида иқтисодий, маданий, туризм соҳаларида ҳамкорлик қилинади.
Шунингдек, ҳар йили Шаҳрисабз шаҳрида ўтадиган "Халқаро миллий либослар фестивали"нинг навбатдагиси Казерта шаҳридаги "Қирол саройи"да ўтказилиши, саройда ўзбек миллий либослари галереясини очиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, хусусан Шаҳрисабз шаҳрини “Фестиваллар шаҳри”га айлантириш борасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. Мақсад эса бой маданий меросимиз ва тарихий анъаналаримизни сақлаб қолиш, кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик ва урф-одатларимизни жаҳон хамжамиятига танитишга қаратилган.