Роналду “МЮ”га мураббийлик қилмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббий сифатида фаолиятини давом эттирмоқчилиги ҳақида “The Sun” нашрига хабар берди.
Ҳозир 36 ёшда дунё футболининг энг ёрқин юлдузи сифатида майдонга тушаётган Роналду бир неча йилдан сўнг айнан "Манчестер Юнайтед" клубининг ёшлар жамоасига мураббий бўлмоқчи. Унинг бу қарорга келишидан кўзлаган мақсади 11 ёшли ўғлининг катта футболга қадам қўйишига мураббий сифатида ҳисса қўшишдир.
Маълумот учун, Криштиану Роналду ушбу мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида тўртта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ёзиб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА