Қора денгизда Греция танкери ҳужумга учради
“Анадолу” ахборот агентлиги хабар беришича, Россия нефтини ортган Греция компанияси томонидан бошқариладиган “Skiros” танкери Қора денгиздаги ҳужумга нишон бўлди.
“Suezmax” синфига мансуб ва қарийб 1 миллион баррель нефть ташиш қувватига эга бўлган ушбу кема билан боғлиқ ҳодиса 16 август куни кечқурун содир бўлган.
Танкерни бошқарувчи Афинада жойлашган компания ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани ва денгиз атроф-муҳити ифлосланмаганини маълум қилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА