«Пахтакор» ғалабани қўлдан бой берди
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Динамо» ва «Пахтакор» учрашуви жанговар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ушбу ўйинда дастлаб, Черан пенальтидан гол урган бўлса, иккинчи бўлимда Кожо ҳисобни тенглаштирди. Бу натижадан сўнг пойтахт клуби турнир жадвалида 5, самарқандликлар эса 12-поғонага жойлашди.
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилган «Сурхон» — «Насаф» жамоалари ўйинида «Насаф» клуби аъзоси Марушич 21-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва ўйин сўнгига қадар ушбу гол ягоналигича қолди.

Бу ғалаба «Насаф» клуби учун ўзаро ўйинлардаги 26-ғалаба бўлди. Аниқроғи, «Сурхон» — «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар ҳисоби 26:1 бўлди ва ушбу учрашувлардаги тўплар нисбати 70:20 кўринишини олди. Шу тариқа, «Насаф» Суперлигада 15 очко тўплаб, иккинчи поғонага кўтарилиб олди. «Сурхон» эса 9-ўринда қолди.
Бугун, 21 май куни 8-турнинг охирги ўйини «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур "пойтахт дербиси" маҳаллий вақт билан 19:00да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА