Пара енгил атлетикачиларимиз Европа турнирининг илк кунида 8 та медаль жамғарди
Швейцариянинг Нотвилл шаҳрида ўтаётган халқаро Гран-при мусобақасининг илк кунида мамлакатимизнинг матонатли спортчилари 8 та: 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритди.
Дунёнинг 58 та мамлакатидан 450 нафар пара енгил атлетикачилар иштирок этаётган нуфузли мусобақада терма жамоамизнинг 21 нафар аъзоси 58 та дастурда совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда.
Халқаро турнирнинг дастлабки кунги баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Иззат Турғунов, Мадина Мухторова, Толиббой Йўлдошев ўз йўналишларида олтин, Қудратуллохон Маъруфхўжаев кумуш, Наврўза Аҳматова, Баротжон Бахтиёров, Сарварбек Норметов ва Дилсўз Зиёдуллаева бронза медалларига эгалик қилди.
Халқаро Гран-при турнири 23 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА