Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ҳашар ўтказилди
Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси иштирокида ҳашар ўтказилди.
Ҳашар давомида уюшма биноси атрофи ободонлаштирилиб, уюшма биносига туташ ҳудуд саранжом-саришта ҳолатга келтирилди.

Жамоа аъзолари биргаликда уюшма биноси атрофини чиқиндилардан тозалаб, ҳудуднинг янада кўркам ва озода бўлишига ўз ҳиссаларини қўшди.


Бундай умумий меҳнат тадбирлари жамоада ҳамжиҳатлик ва масъулият туйғусини мустаҳкамлаш билан бирга, атроф-муҳитни асраш ва ободонлаштиришга хизмат қилади.
Н.Усмонова,
ЎзА