Ўзбекистон U17 терма жамоасининг Осиё кубоги учун якуний таркиби маълум
Жорий йилнинг 5-22 май кунлари Саудия Арабистони футбол бўйича U17 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Унда қитъамизнинг 16 терма жамоаси 4 гуруҳга бўлинган ҳода ўзаро рақобатлашади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон U17 термаси "D" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Австралия, Ҳиндистон ва КХДР билан рақобатлашади. Терма жамоамиз мураббийи Сергей Чигодаев томонидан ушбу мусобақага қуйидаги футболчилар танлаб олинди:
Дарвозабонлар: 1.Олимжон Шомуротов, 12.Меҳрож Сирожиддинов, 21.Абдулборий Зоиджонов;
Ҳимоячилар: 2.Машҳурбек Абдисолиев 3.Муҳаммадазиз Рўзибоев, 4.Муҳаммад Ҳакимов, 5.Элсевар Олимов, 13.Миржамол Анваров, 15.Нурмуҳаммад Ўктамов, 16.Адис Абдунабиев, 22.Абубакир Раҳимов;
Ярим ҳимоячилар: 6.Муҳаммад Маматов, 7.Амирхон Эркинов, 8.Ислом Равшанов, 10.Миркомил Муродов, 11.Суҳроб Садиржанов, 14.Муҳаммад-Одилхон Орифхонов, 17. Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, 19. Аҳрор Равшанбеков, 18.Фаррух Ҳайитмуродов;
Ҳужумчилар: 9. Асилбек Алиев, 20. Лазиз Абдураимов, 23. Рустам Алиев
Эслатиб ўтамиз, ЖЧда қизил карточка олган Асилбек Алиев дисквалификация қилинган ва 3 та ўйинда иштирок этолмайди.

Энди эса футболчиларимизнинг гуруҳ ўйинларидаги учрашувлари ҳақида қисқача маълумот берамиз. Жамоамиз "D" гуруҳидаги илк ўйинни 6 май куни КХДР терма жамоасига қарши ўтказса, иккинчи учрашув 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўтади. Гуруҳдаги охирги ўйин Австралия термаси билан 13 майда бўлиб ўтади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА