"Open Air Fest" барчага манзур бўлди
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида "Open Air Fest" тадбири ташкил этилди.
Тадбир ўзбек миллий куй-қўшиқларидан бўлмиш карнай-сурнай садолари остида кўтаринки руҳда очиб берилди.
Бу ердан заргарлик буюмлари, кийим-кечак, аксессуарлар, совғалар тўплами, косметика, санъат ва бошқа кўп нарсаларни тақдим этувчи элликдан ортиқ бренд ва ҳунармандларни топиш мумкин.

Шу билан бирга меҳмонлар Наврўзнинг анъанавий таоми – сумалак тайёрланишига гувоҳ бўлишди.

Айтиш керакки, ушбу музейда "Open Air Fest" – очиқ осмон остидаги фестиваллар ўтказиш яхши анъанага айланган. Бундай ижодий лойиҳалар хорижлик меҳмонларга Ўзбекистон маданияти ва санъати, миллий ҳунармандчилиги, пазандачилиги намуналари билан батафсил танишиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Н.Усмонова, ЎзА