Рангларда муҳрланган табиат гўзаллиги (+видео)
"Рассом устахонаси" лойиҳаси бугунги қаҳрамони — Хуршид Сатторов. Унинг ижод олами, табиатга бўлган меҳри ва ранглар орқали яратган бетакрор манзаралари ҳақида сўз боради.
Ранглар жилосида акс этган олам, табиатнинг бетакрор гўзаллиги ва ҳаётнинг турфа манзаралари...
Рассом Хуршид Сатторов ижодига назар ташласангиз, унинг манзара, натюрморт, маиший ва ижтимоий жанрларда яратган асарларига дуч келасиз. Унинг қалби ранглар орқали жўш уради, нигоҳида эса табиатнинг энг нозик ва бетакрор гўзалликлари намоён бўлади.
Табиатни синчковлик билан кузатиб, гўзалликни илғайдиган ва уни ўз асарларида муҳрлашга интиладиган ижодкор билан қизиқарли ижодий суҳбат қурдик.
Мунира Рамазонова, Дониёр Якубов, Искандар Исматов, ЎзА