Онахонлар ҳолидан хабар олинди
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилоят прокурори Савид Иматов ҳудудлардаги ёши улуғлар – Гулистон тумани Бахмал маҳалласидаги Суйма момо Абламова ва Зарбдор маҳалласида истиқомат қиладиган Рупия момо Исраиловаларни кўргани борди.
Прокурор онахонлардан ҳол- аҳвол сўраб, саломатлиги, яшаш шароитлари ва эҳтиёжлари билан қизиқди. Унинг таъкидлашича, ёши улуғ онахонларининг ҳаётий тажрибалари ва дуолари ҳар доим қадрли бўлиб, уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик юртимизда кекса авлодга бўлган ҳурматнинг юксак намунасидир.

Байрам муносабати билан онахонларга эсдалик совғалари топширилди. Онахонлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги ва ободлигини сўраб дуолар қилишди.


Бу каби тадбирлар юртимизда ёши улуғ кишиларга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада оширишга, уларнинг ҳаётини мазмунли қилишга хизмат қилади.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири