Она тилим – ғурурим, фахрим!
Бухоро шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида ҳам 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан қатор маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ дарслар, адабиёт ҳафталиклари ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбирларда ўқувчилар она тилимизнинг тарихи, унинг ўрганилиши, ўзига хос хусусиятлари, миллий адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар ҳақида кенг тушунча ва маълумотларга эга бўлмоқда.
–Тил байрами тадбирлари доирасида ўқувчилар ўртасида расм, иншолар танлови, турли викториналар ўтказилмоқда, - дейди бошланғич синф ўқитувчиси Дилрабо Файзуллаева. – Ушбу танловларда ўқувчилар фаол иштирок этиб, она тилимизга бўлган фахр ва ғурур ҳиссини янада теранроқ ҳис этмоқда.
ЎзА фотомухбири
Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар.