НДКТУда янги ўқув йилига 2600 нафардан зиёд ёшлар 1-курсга қабул қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида 2026/2027-ўқув йили қизғин бошланди. 1-курсга қабул қилинган ёшларни тантанали кутиб олиш маросимида университет жамоаси, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан университет ректори Б. Мардонов талабаликка илк қадам қўйган ёшларни табриклаб, уларга таълим даргоҳида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ва етук мутахассис бўлишларини тилади.
[gallery-31297]
Маросим доирасида энг юқори балл тўплаган бир гуруҳ талабалар тақдирланди.
Янги ўқув йилида НДКТУга кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича 26 та йўналишда 2 минг 361 нафар бакалавр ҳамда кундузги ва кечки таълим шакллари бўйича 24 та мутахассисликка 257 нафар магистр қабул қилинди. Жами 2 минг 618 нафар ёш университетда 1-курсда таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА