Наврўз анъаналари меҳмонларда катта таассурот қолдирди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона давлат техника университетида миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбир аввалида университет илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги Дога университетнинг “Фахрий профессори” илмий унвони тантанали равишда топширилди.
Йиғилишда меҳмон “ODA” дастури доирасида амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Қайд этилганидек, умумий қиймати 7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 6 та замонавий пресс ускунаси университетга олиб келинади. Шунингдек, ҳар йили 10 нафар талаба учун стажировка грантлари ажратилиши белгиланган.
[gallery-28458]
Шундан сўнг делегация аъзолари Наврўз байрами тадбирларида иштирок этди. Факультетлар томонидан ташкил этилган миллий урф-одатлар, ҳунармандчилик намуналари ва замонавий ёндашувлар уйғунлашган павильонлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Байрам доирасида миллий спорт ўйинлари, сумалак сайли, “Миллий либослар подиуми”, куй-қўшиқлар ва концерт дастурлари намойиш этилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар эса тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА