Муротжон Азимов овоз берди
Қарши шаҳридаги Геолог маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 4-сайлов участкасида 1406 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган.
Айни пайтда аҳоли овоз беришга келиб, мамлакатимиз тарихидаги муҳим жараёнда фаол қатнашяпти.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳам оила аъзолари билан мазкур сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.
Вилоятда сайлов жараёнлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
[gallery-20025]
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари