Моҳир рапирачилар аниқланди
Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” қиличбозлик залида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги кунида рапира йўналишида яккалик баҳслар ўтказилди. Беллашувлар давомида Улуғбек Усманов, Азамат Муҳамедов, Фозилхўжа Алимов, Жамолиддин Марипжонов ўғил болалар ўртасида шоҳсупага кўтарилди.

Ушбу йўналишнинг қизлар ўртасидаги беллашувларида Мафтуна Давронова олтин медални қўлга киритган бўлса, Сабина Адашалиева кумуш билан тақдирланди. Дурдона Мадаминжонова ҳамда Асал Каримова эса ушбу йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон кубогида сабля йўналиши бўйича яккалик ва жуфтлик баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА