МИБ: 23 миллион сўмлик мулк қайтарилди
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг жорий йил 3 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар Н.У.га жавобгар Х.Х.дан унинг яшаш манзилида турган жами 23 миллион сўмлик 71 номдаги келинлик мол-мулкини олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 7 апрель куни жавобгарнинг яшаш манзилида сақловда турган мол-мулклар даъвогар Н.У.га олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.