Кураш: Кобул турнирида ҳамюртларимиз умумжамоада 1-ўринни эгаллади
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида анъанавий якка кураш турлари бўйича ўтказилган халқаро фестиваль доирасида кураш мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Кураш мусобақаларида Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Қирғизистон ва Эрон давлатларидан жами 170 нафар спортчи иштирок этди.
Беллашувлар -60, -66, -73, -81, -90, –100 ва +100 килограмм вазн тоифаларида ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз беллашувлар якунига кўра, фестивалнинг кураш йўналишида Ўзбекистон жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Тожикистон вакилларига насиб этган бўлса, Афғонистон спортчилари учинчи ўринни қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА