Кичик маҳаллада катта ишларни қилаётган ёшлар (+видео)
Бугун мамлакатимиз ёшларига дунё аҳли ҳавас билан боқмоқда. Улар орасидан чиқаётган янгидан-янги истеъдод эгалари эришган ютуқлари кўзни қувнатиб, кўнгилни яйратмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги Обод турмуш маҳалласида яшовчи Шаҳризода Эшманова ҳам ўз ташаббуси ва интилиши билан ёшлар учун янги имкониятлар яратмоқда.
У хорижий тилларни ўргатиш орқали маҳалласидаги ёшларнинг билим даражасини оширишни мақсад қилиб, Ёшлар ишлари агентлигининг “Кўмак” лойиҳаси доирасида 130 миллион сўм фоизсиз ссуда олиб, ўз ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.
Қисқа вақт — атиги бир ой ичида ушбу ташаббус самараси яққол кўринди. Ҳозирда марказда 100 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олиб, хорижий тилларни ўрганишга катта қизиқиш билдирмоқда.
Энг муҳими, чекка ҳудудда яшовчи ёшлар энди узоққа бормасдан, ўз маҳалласида сифатли таълим олиш имконияти яратилди. Бу эса нафақат билим, балки келажак сари мустаҳкам қадам демакдир.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eCQm-_DiS64" title="Kichik mahallada katta ishlarni qilayotgan yoshlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА