Жомбойда АГТКШ тизимга 6,4 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказди
Самарқанд вилоятида табиий ресурслардан самарали ва қонуний фойдаланишни таъминлаш мақсадида ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида яна бир жиддий қонунбузилиш ҳолати фош этилди. Жомбой туманида жойлашган “Ш.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (йирик миқдордаги ноқонуний фаолиятга барҳам берилди.
Маълум бўлишича, мутасадди идоралар томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида хусусий корхонага тегишли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида қатор қоидабузарликлар аниқланган. Хусусан, объектда лойиҳа талабларига зид равишда қўшимча компрессор қурилмаси ўрнатилгани ҳамда газни ҳисобга олиш тизими белгиланган меъёрлардан ташқари ишлатилгани фош этилди.
Аниқланган ҳолатлар натижасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилди. Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, ушбу қонунбузилиш ортидан давлат манфаатларига 6 миллиард 480 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Айни пайтда мазкур иш юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш жараёни давом этмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА