Хоразмлик оғир атлетикачиларга тенг келадигани йўқ
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган қарийб 300 нафар оғир атлетикачилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мусобақа илк бор Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан жорий этилган янги 8+8 вазн тоифалари тизими асосида ташкил этилди.
Шунингдек, миллий чемпионатлар тарихида илк бор спортчилар нафақат икки кураш (умумий натижа), балки алоҳида даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқлари бўйича ҳам медаллар билан тақдирланди.

Жамоавий мусобақалар якунига кўра, Хоразм вилояти терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза билан биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди. Наманганлик полвонлар эса 3 олтин, 5 кумуш ва 2 бронза, Навоий жамоаси эса 3 тадан олтин ва бронза, 2 та кумуш медаль жамғариб, кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА