Футболчиларимиз Италиядан енгилди
Қатарда давом этаётган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг «E» гуруҳида Ўзбекистон — Италия, Ямайка — Кот-д’Ивуар ўсмирлар терма жамоалари баҳси бўлиб ўтди.
Унда Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Италияга қарши ўтган ўйинда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, Кот-д’Ивуар 3:1 ҳисобида Ямайка термасини таслим этди.
Қайд этилган натижадан сўнг, Италия учинчи турдан кейин 9 очко билан гуруҳ пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди.
Кот-д’Ивуар ўсмирлар терма жамоаси 6 очко билан иккинчи ўринда кейинги босқичга чиқди. Футболчиларимиз 3 очко билан учинчи ўринда қолди. Ямайка учта ўйинда мағлуб бўлиб, мусобақани очкосиз тарк этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА