Фарғона – Япония ҳамкорлиги ривожланмоқда
Осака шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Aбдураҳмонов ва Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Aҳмедовлар кунчиқар мамлакатнинг туризм ва меҳмонхона соҳасидаги йирик тадбиркори Нориюки Секи билан учрашди. Унда Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда қуруқ меваларни Япониядаги меҳмонхоналар ва ресторанларга етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Нориюки Секи 60 дан ортиқ меҳмонхона, 10 дан ортиқ нуфузли ресторан, кафе ва барларга эга бўлган йирик тадбиркордир.

Меҳмонхона ва ресторан бизнесининг Япониядаги илғор тажрибаси ҳамда технологияларидан Фарғона вилоятининг туризм ва меҳмонхона хизматларини янада ривожлантиришда фойдаланиш ҳақида ҳам келишувга эришилди.

Бундай ҳамкорлик Фарғона вилояти ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини халқаро бозорга чиқаришга яна бир имконият яратади.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА