Энди жазо оғирлашди: гиёҳвандликка оид қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлар (+видео)
Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди.
Хусусан, наркожиноятларга ҳомийлик қилган мансабдор шахслар, жамоат жойларида наркотик ва психотороп моддаларини истеъмол қилганлар, наркотик моддаларини икки ва ундан ортиқ давлат ҳудудида муомалага киритганлар, вояга етмаган шахсларни алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга мажбур қилган шахсларга жазо чоралари кескин кучайтирилди.
Энди вояга етмаган шахсни алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддани истеъмол қилишга жалб этганлар маъмурий эмас, тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади.
Наркожиноятларни содир этган шахслар жазо муддатини тўлиқ ўтайди ва улар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинмайди. Шунингдек, уларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари — Мирсаид Хайдаров бу юзасидан батафсил маълумот берди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UvXjfFQctqc" title="Endi jazo og‘irlashdi: giyohvandlikka oid qonunchilikdagi muhim o‘zgarishlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, ЎзА