Дон экинлари уруғчилиги йўналишида янги ҳамкорлик истиқболлари
Пойтахтимизда Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Шуҳрат Отажонов ва Хитойнинг "Sichuan Guahao Seed Industry" компанияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида директор меҳмонларга Марказ фаолияти, мамлакатимизда уруғчилик тизимини ривожлантириш, юқори репродукцияли уруғликларни етиштириш ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Мулоқот давомида "Sichuan Guahao Seed Industry" компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг уруғчилик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Шуҳрат Отажонов эса бугунги кунда мамлакатимизда дон экинлари уруғлигига бўлган талаб ва қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлаб, ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Шунингдек, Марказ истиқболли ҳамкорлик таклифларини кўриб чиқиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга очиқ эканини билдирди.
Г.Бобоева,
ЎзА