Uzum 2026 йилнинг биринчи ярмида қарийб 900 миллиард сўм солиқ ўтказди
Uzum мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бири бўлиб қолмоқда, бу эса рақамли хизматлар ва платформа иқтисодиётининг мамлакат тараққиётидаги роли ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ушбу сумма Uzum сервисларининг сотувчилари ва ҳамкорлари — рақамли муҳитда ўз бизнесини ривожлантираётган, қонуний фаолият юритаётган ҳамда миллионлаб мижозлар, логистика, маркетинг ва молиявий воситаларни ўз ичига олган экотизим имкониятларидан фойдаланаётган 100 мингдан ортиқ тадбиркор тўлайдиган солиқ тўловларини ўз ичига олмайди. Uzum Market таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, маркетплейсдаги сотувчиларнинг айланмаси йилдан йилга 60% га ошди — шу билан бирга тадбиркорлар тўлайдиган солиқ тўловлари ҳам кўпайди.
«Биз учун нафақат йирик технологик бизнесни қуриш, балки Ўзбекистон иқтисодиёти учун реал қиймат яратиш ҳам муҳимдир. Солиқ тўловларининг ўсиши рақамли хизматлар мамлакат иқтисодий инфратузилмасининг тўлақонли қисмига айланиб бораётганини кўрсатмоқда. Улар тадбиркорларга бизнесни қонуний ривожлантириш, савдони кенгайтириш, иш ўринларини яратиш ва миллионлаб одамлар учун замонавий молиявий воситаларни янада қулайроқ қилишга ёрдам беради», — деди Uzum асосчиси ва бош директори Джасур Джумаев.
Платформа иқтисодиёти Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ўсиш омилларидан бирига айланмоқда. Классик чакана савдодан фарқли ўлароқ, рақамли экотизим бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларни — онлайн савдо, тўловлар, банк маҳсулотлари, бўлиб тўлаш, логистика ва сотувчилар учун сервисларни бирлаштиради. Бундай формат нафақат платформа ичидаги айланмани ошириш, балки ҳамкорлар бизнесини рақамлаштириш, мамлакат иқтисодиётида шаффоф нақд пульсиз операциялар улушини ошириш ва бизнесни босқичма-босқич офлайндан онлайнга ўтказиш орқали солиқ базасини кенгайтириш имконини беради.
Uzum технологиялар, логистика ва молиявий хизматларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этмоқда. Компания рақамли молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва одамлар ҳамда бизнесга кундалик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган сервисларни яратишга эътибор қаратмоқда.