Депутат аҳоли муаммоларини ўрганди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига сайланган депутат Шуҳрат Бафоев, Ғиждувон тумани Халқ қабулхонаси мудири У.Ҳалимов билан биргаликда Барака маҳалла фуқаролар йиғини Янгиер қишлоғида аҳоли билан учрашди.
Депутат аҳоли турмуш шароитини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида фуқаролар билан суҳбатлашди. Билдирилган фикр, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганди. Мулоқотда аҳоли томонидан бир қатор ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни кун тартибига қўйди. Жумладан, аҳолини қийнаб келаётган бошланғич синф ўқувчилари учун мактаб қуриш муаммоси 2022 йил давлат дастури асосида Янгиер қишлоғи ҳудудидан қуриб берилиши тушунтирилди.

Янгиер қишлоғи аҳолиси томонидан йўлланган мактаб қуриш, ичимлик сув таъминоти, қишлоқ врачлик пункти қуриш масалалари юзасидан йўллаган мурожаатлари депутат ва тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш йўли билан ҳал этилди. Ички йўлларни таъмирлаш, симёғочларни янгилаш, газ балон масалаларига оид мурожаатлар юзасидан қўшимча муддат талаб қилганлиги сабабли туманнинг тегишли ташкилотларига топшириқ берилди.
Депутат ва туман мутасаддилари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Барака маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида манзарали кўчатлар экди.
Зариф Комилов, ЎзА