Давлат бюджети барқарорлиги – ислоҳотлар самарасининг муҳим кафолати
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақияти, энг аввало, уларнинг барқарор молиявий манбалари билан таъминланганига боғлиқ. Мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни рағбатлантиришга қаратилган давлат дастурларининг тўлиқ амалга оширилиши давлат бюджети даромадларининг ўз вақтида шаклланишига таянади. Бу жараёнда солиқ тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши ҳамда солиқ интизомини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, иқтисодиётда шаффофликни таъминлаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар солиқ мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш тизимини ҳам янги босқичга олиб чиқди. Бу борада Мажбурий ижро бюроси органлари давлат бюджети даромадларини таъминлаш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлашда муҳим бўғин сифатида фаолият юритмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш борасида тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига солиқ қарздорлигини ундиришга оид 1 триллион 61 миллиард 606 миллион сўмлик 47 минг 615 та ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Кўрилган ҳуқуқий ва амалий чора-тадбирлар натижасида 697 миллиард 579 миллион сўмлик 20 минг 524 та ижро ҳужжати тамомланди. Энг муҳими, уларнинг 381 миллиард 376 миллион сўмлик 12 минг 240 таси бўйича қарздорликлар амалда ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди. Шу билан бирга, ижро ҳаракатлари давомида қарздорликларни қоплашнинг бошқа ҳуқуқий механизмларидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Жумладан, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларга тегишли 235 миллиард 874 миллион сўмлик 140 та мол-мулк аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.
Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан ҳам аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 3 508 нафар қарздорнинг 21 миллиард 100 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини қоплаш мақсадида уларнинг иш ҳақи даромадлари ҳақидаги маълумотлар аниқланиб, қонунчилик талабларига мувофиқ иш ҳақларига ундириш чоралари қаратилди.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси томонидан солиқ қарздорликларини ундириш, давлат бюджети даромадларини таъминлаш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг изчил давом эттирилаётгани мамлакатимизда қонун устуворлиги, молиявий интизом ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу эса Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам иқтисодий пойдеворини янада кучайтиришда муҳим омил бўлиб қолмоқда.
А.Бўриев, ЎзА