Бугун туғилган кун 19 октябрь
Ж.Қўчқоров 1985 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини ва 1996 йил Колорадо штатининг Иқтисодиёт институтини (АҚШ) тамомлаган. У иқтисод фанлари номзоди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири — макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари Жамшид Қўчқоров 1964 йил 19 октябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
Ж.Қўчқоров 1985 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини ва 1996 йил Колорадо штатининг Иқтисодиёт институтини (АҚШ) тамомлаган. У иқтисод фанлари номзоди.
Ж.Қўчқоров меҳнат фаолияти давомида банк-молия соҳасида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2005-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари, 2016-2017 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У 2017 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири-макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!