Бразилияда телефон ўғирлиги учун жазо кучайтирилди
Бразилия ҳукумати уяли телефон ўғирлиги учун жазо чораларини кучайтирди, энди мамлакатда смартфон, планшет ёки ноутбук ўғирлаш тўрт йилдан ўн йилгача қамоқ жазоси ва жарима билан жазоланади.
Таъкидланишича, илгари жазо бир йилдан тўрт йилгача бўлган. Бироқ қамоқ жазолари кўпинча муқобил жазолар билан алмаштирилган.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда уяли телефон ўғирлаш ҳолатлари Лотин Америкаси давлатларида анча авж олган.
Бразилия расмийлари қайд этишича, 2024 йилда ўлкада 900 мингдан ортиқ уяли телефон ўғирланган ва уларни қайтариш даражаси жуда паст - атига 8 фоиз.
Ўғирликнинг асосий омилларидан бири жиноятчиларнинг мобил телефон орқали банк иловаларига киришидир, дейилади хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА