АҚШ ва Кўрфаз араб давлатлари Ҳурмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тайёрламоқда
Қўшма Штатлар Кўрфаз араб давлатлари билан биргаликда БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйгани учун Эронни қораловчи янги резолюция тайёрламоқда.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майкл Уолц сўзларига кўра, янги ташаббус Баҳрайн, Кувайт, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидланишича, ҳужжатга савдо кемаларига ҳужумларни тўхтатиш, денгизга миналарни жойлаштириш, бўғоз орқали ўтувчи кемалардан тўлов ундириш каби бандлар киритилган.
С.Раҳимов, ЎзА