Аҳоли дастурхони учун
ФОТОРЕПОРТАЖ. Тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманлар марказий бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилиниб, уларда барча турдаги маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган.
Тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманлар марказий бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилиниб, уларда барча турдаги маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган.


–Юртимизда халқ фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида бозорларимизда мўл-кўллик ҳукмрон, – дейди "Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори" АЖ бошқаруви раиси Тоштурди Тўраев. – Бундан эса аҳоли хурсанд. Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ҳам байрам арафасида халқимиз учун кенг қулайлик яратади. Расталаримизда барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бисёр. Бу ерда картошканинг бир килограмми 1400-1500 сўмдан, пиёз 900-1000, мол гўшти 39000 сўм, тухум донаси 600-700 сўмдан, шунингдек, бошқа маҳсулотлар ҳам арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.


Айни пайтда масъул ташкилотлар томонидан байрам ярмаркаси расталаридаги маҳсулотларнинг сифати, узлуксиз сотилишини таъминлаш, нархлар асоссиз ошишига йўл қўймаслик борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.