120 та янги таклиф ва ташаббус батафсил таҳлил қилиниб, еттита устувор йўналишга бирлаштирилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда.
Бугунги мажлисга тайёргарлик жараёнида 120 та янги таклиф ва ташаббус келиб тушди. Уларнинг барчаси батафсил таҳлил қилиниб, еттита устувор йўналишга бирлаштирилди.
Булар инвестиция муҳитини яхшилаш, солиқ тизими, кадастр, энергетика, молия ва банк тизими, корпоратив бошқарув, сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиёт масалаларидир.
Президентимиз, айниқса, қуйидаги таклифлар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам долзарблигини таъкидлади.
Хусусан, валюта айланмасидаги мониторинг жараёнларини енгиллаштириш, исломий суғурта, “яшил” кредит, банк активлари бозорини йўлга қўйиш каби янги молиявий механизмларни жорий қилиш, корхоналарда атроф-муҳит, ижтимоий масъулият ва самарали бошқарувни ўз ичига олган ESG тамойилларини қўллашни рағбатлантириш.
Шу боис, ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар белгиланиб, аниқ ечимлар ишлаб чиқилиши қайд этилди.
Ушбу долзарб вазифани ўз зиммасига олган ишчи гуруҳлар ҳамраислари – “Vision Invest”, “BDO”, “Crowe”, “OTP Group”, “Franklin Templeton”, “Ernst & Young”, “Costa Legal” va “ACWA” компаниялари раҳбарларига миннатдорлик билдирилди.
ЎзА