Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан “Nukus Capital Construction” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган терговга қадар текширув натижасида қатор қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, фуқаро П.Б. ушбу масъулияти чекланган жамиятини бошқариб келиб, “Халқ банки” Тахиатош филиали томонидан 2018 йил 14 майдаги 132-сон кредит шартномасига асосан ажратилган 8 миллиард 900 миллион сўм ва 2019 йил 22 сентябрдаги 993-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 1 миллиард сўм кредит маблағи ҳисобидан Тахиаташ тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган 5 қаватли 56 хонадонли турар жой биносини қуриш ишларини амалга оширган. Аммо ушбу турар жой биносида қурилиш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлсада, бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга била туриб сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, жами 845,6 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, фуқаро П.Б. турмуш ўртоғи Г.Н.нинг номига “Quandiq-Bek” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиб, ушбу жамиятни ўзи бошқариб келган. 2020 йил якуни бўйича Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекциясига топширган солиқ ҳисоботларида 1881,9 миллион сўм солиқ ҳисоблаш базасини қасддан камайтириб кўрсатиб, 282,2 миллион сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан “Nukus Capital Construction” ҳамда “Quandiq-Bek” масъулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Нукус шаҳар прокуратурасига юборилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзини ҳам турмуш ўртоғини ҳам “чоҳ”га тортган қонунбузар