Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА хабарлари (+видео)
09:41 / 2019-09-23

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги uza.uz сайтининг "ЎзА хабарлари" дастури. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўтган бир ҳафтада рўй берган энг муҳим хабарлар, ҳафта янгиликлари, сайтимизда ёритилган долзарб, таҳлилий материал ва шарҳларнинг қисқача мазмуни танишинг.


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги uza.uz сайтининг "ЎзА хабарлари" дастури. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўтган бир ҳафтада рўй берган энг муҳим хабарлар, ҳафта янгиликлари, сайтимизда ёритилган долзарб, таҳлилий материал ва шарҳларнинг қисқача мазмуни танишинг.


16 сентябрь. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президентини миллий байрам – Мустақиллик куни билан табриклади.

“Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг қ о н у н и қабул қилинди.

17 сентябрь 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

18 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чили Республикаси Президентини Мустақиллик куни билан табриклади.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда айрим нохолис ахборотларга расмий муносабат билдирди.

20 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

“Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон эълон қилинди. 

“Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

21 сентябрь 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологисларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.


ТАЙИНЛОВЛАР:

18 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимларига Аҳадбек Ҳайдаров Яҳёбекович ва Эргашев Абдимухтор Эргашевичлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига Баҳром Ашрафхонов Баҳодирович тайинланди.

19 сентябрь

Президент қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирига бир вақтнинг ўзида икки ўринбосар тайинланди. Раҳим Ҳакимов Расулжонович – Тошкент давлат юридик университети ректорлигига ва Тўлқин Абдусаттаров Сайфуллаевич – Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти, Турдиев Садриддин Абдуллаевич Сурхондарё вилояти прокурори лавозимларига тайинланди.

Сурхондарё вилоятида ўтган ҳафтада ҳокимлик тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Саматов Холмамат Жўраевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига шу кунгача Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимида ишлаб келган Бегимқулов Чори Раҳмонович тайинланди.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса туманга янги ҳоким Жўраев Асқарали Чориевич тайинланди.

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса шу кунгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Гаппаров Раҳматулло Бобохонович туман ҳокими этиб тасдиқланди.

20 сентябрь.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Худойберганов Ҳайитович Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

21 сентябрь

Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган Баҳром Турсунов Бобохонович туман ҳокими этиб тасдиқланди.


Ҳафта мунозараси.


Ушбу материалда кўпчилик юртдошларимиз “Акцияли” шоулар ва дастурларга ишониб чув тушаётгани, энергетик ичимликларига қуйилган ютуқларга қизиқиб, ҳатто маҳсулотнинг таъми ва таркибини билмасдан, кўр-кўрона сотиб олиб истеъмол қилаётгани, бундай ичимликлардан Европа давлатлари аллақачон “ўлим коктейли” дея воз кечаётгани факт сифатида келтирилган ва анашундай таҳлиллар мисолида мавзу очиб берилган. 
“Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак” сарлавҳали мақола ҳам сайтимиз кузатувчилари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда муаллиф Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, пойтахтимиз кўчаларидаги эълон ва рекламалар, савдо шохобчалари пештоқидаги ажнабий сўзлар билан битилган номларини тилимизга катта ҳурматсизлик дея баҳолаб, журналист бу борада муайян тизим яратиш, яъни махсус ваколатли комиссия зарурлиги ҳақидаги таклиф билан чиқди. 

“Сопи ўзимиздан” ёхуд нега Наманганда журналист фаолиятига тўсиқ қўйилмоқда?” Ушбу сарлавҳали мақолада, журналистларнинг эркин фаолиятига Наманган вилоятида айрим шахслар томонидан тўсиқ қўйилаётгани ҳақида гап боради. Наманган вилоятидаги бир нечта муаммоларни кўтариб чиққан журналист Давлатназар Рўзметовга нисбатан айни пайтда таъқиб бўлётгани, шу боис ходим хавфсизлиги учун мамлакатимизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддиларидан ҳолатни ўрганиб чиқишларини расмий равишда сўради. “Жамият” газетаси бош муҳаррири Мақсуд ЖОНИХОНОВ томонидан қаламга олинган ушбу муаммоли ҳолатга ўйлаймизки мутасадди идоралар эътиборини қаратишади. ЎзА сайти мухбирлари эса воқеаларнинг кейинги тафсилотлари билан сизни таништириб боришда давом этади.