ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида янги тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Эргашев Абдимухтор Эргашевич тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Эргашев Абдимухтор Эргашевич тайинланди.
Абдимухтор Эргашев қишлоқ хўжалиги сохасида кенг амалий билим ва тажрибасига, шунингдек, жаҳонда бу соҳанинг ривожланиш тенденцияларини яхши биладиган мутахассис ҳисобланади, дейилади Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Айни пайтгача, А.Эргашев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.