Ўзбекистон Саудия Арабистони савдо айланмаси кўрсаткичлари қониқарли эмас
Тошкентда ўтказилаётган Ўзбекистон - Саудия Арабистони бизнес форумида Таиф Савдо саноат палатаси масъул вакили Абдулазим Туркистоний икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айирбошлаш ҳажмини танқидий баҳолади.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми қониқарли эмас, – деди Абдулазим Туркистоний. – Статистик таҳлилга кўра, ўтган 20 йил ичида савдо алоқаларининг ҳажми 2,5 бараварга ўсган холос. Ваҳоланки Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳам ўз минтақасида иқтисодий салоҳияти юқори бўлган етакчи мамлакатлардир.
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги товар айланмаси 42 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Айни вақтда бизнес форумда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Шавкат Тўлаганов ўз тақдимоти орқали Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакилларини воҳанинг инвестициявий, туризм ва экспорт салоҳияти, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари билан таништирмоқда.