“Заковат”беллашуви ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби ҳамкорлигида вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида “Заковат” беллашуви бўлиб ўтди.
Андижон вилоятида фаолият юритаётган, ассоциацияга аъзо бўлган 8 та нодавлат нотижорат ташкилоти жамоалари иштирок этган беллашувда иштирокчилар ўзларининг билим ва иқтидорларини намойиш этди.

Белгиланган шартлар асосида қизиқарли ўтган беллашув жараёнида иштирокчилар жамоавий ҳамкорлиги, тезкор фикрлаш ва қарорлар қабул қилиш кўникмалари қай даражада устун эканликларини кўрсатди.
Якуний натижаларга кўра, “Ҳамроҳ” ННТнинг “Ҳамроҳ” жамоаси энг юқори балл жамғариб, биринчи ўринга сазовор бўлди.

Иккинчи ўрин Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг “Ёшлар” жамоасига, учинчи ўрин эса Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлимининг “Юксалиш” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев, ЎзА