Юридик кадрларни тайёрлашда халқаро стандартларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Пойтахтимизда Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мутахассисларни замонавий ёндашувлар, халқаро тажрибалар ва инновацион билимлар билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини халқаро даражада юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда инсон ҳуқуқлари соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим дастурларини такомиллаштириш, илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни ўқув жараёнига кенг жорий этиш, мутахассислар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашди.


Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА