Япония Шимолий Корея, Хитой ва Россия таҳдидига жавоб сифатида махсус қурол ишлаб чиқмоқда
Япония сув ости кемаларини янги турдаги узоқ масофага етиб борадиган қурол билан кучайтиришни режалаштирган.
“The Maritime Executive” нашри хабар беришича, 2027 молиявий йил учун мудофаа бюджети сўровида Токио биринчи марта сув остидан учириладиган, юқори даражада омон қолиш қобилиятига эга ракета яратиш ниятини аниқ кўрсатди.
Таъкидланишича, Токио ҳозир бир неча йўлни кўриб чиқмоқда. Биринчиси – тик учадиган гипер товушли баллистик ракета, иккинчиси – сув ости кемасининг торпедо найчаси орқали учириладиган рамреактив двигателли гипер товушли қанотли ракета.
Муайян умумий хусусиятга эга ҳар икки қурилманинг бошқа шу тоифадаги аслаҳалардан асосий устунлиги узоқ масофага ўта юқори тезликда учиши ва парвоз пайти манёвр қилиш қобилиятига эгалиги билан изоҳланмоқда. Бу хосса рақибнинг жавобга тайёргарлик вақтини қисқартиради, ракетани кузатиш ва уриб тушириш жараёнини қийинлаштиради.
С.Раҳимов, ЎзА