Янги риелторлик тизими: уй бозори хавфсизроқ бўладими? (+видео)
Кўчмас мулк бозорида янги қоидалар жорий этилмоқда: риелторларга нисбатан талаблар кучайиб, ягона тизим жорий этилади. Бу ўзгаришлар уй сотиб олиш хавфсизлиги ва нархларга қандай таъсир кўрсатади?
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда. Эндиликда риелторлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака ошириш, имтиҳондан ўтиш ва махсус сертификатга эга бўлиш мажбурий талабга айланади. Шунингдек, барча риелторлик ташкилотлари Ягона давлат реестрига киритилади. Харидор ва сотувчилар учун эса яна бир муҳим янгилик – кўчмас мулк бозорида ягона мультилистинг тизими ишга туширилади.
Ушбу ислоҳотлар кўчмас мулк олди-сотдисини қанчалик хавфсиз қилади?
Риелторлар фаолиятига таъсири қандай бўлади?
Уй-жой нархлари ўзгарадими?
Энг муҳими, сохта риелторлар ва ёлғон эълонлардан ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?
Ушбу саволларга Давлат активлари агентлигининг баҳолаш ва риелторлик фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Миржамол Миркамолов видео давомида жавоб беради.
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА