“Янги Ўзбекистон” массивларида иссиқлик таъминоти тизими янгиланмоқда
«Иссиқликтаъминоти» АЖ томонидан маълум қилинишича, 2025 йил инфратузилмани ривожлантириш дастури доирасида мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда 117,5 км. (78 фоиз) иссиқлик тармоқлари тортилиб, 61 та (95 фоиз) иситиш қозонлари ўрнатилди.
Шу жумладан, Иссиқлик таъминоти корхоналари тасарруфидаги 19 та (100 фоиз) иситиш қозонлари ва 69,4 км. (80 фоиз) иссиқлик тармоқларида қурилиш ва модернизация ишлари якунланди.

“Янги Ўзбекистон” массивларида эса 42 та (93 фоиз) иситиш қозонлари ҳамда 48 км. (76 фоиз) иссиқлик тармоқлари қурилиб, ишга тайёр ҳолатга келтирилди.
Йил охирига қадар Иссиқлик таъминоти корхоналарида 17,1 км. тармоқ, “Янги Ўзбекистон” массивларида эса 3 та қозон ва 15,5 км. иссиқлик тармоғи қурилиб фойдаланишга топширилади.

Дастур доирасидаги ушбу ишлар якунлангач, 2702 та кўп қаватли уй ва 244 та ижтимоий соҳа объекти иссиқлик таъминоти билан таъминланади.
Ш.Маматуропова, ЎзА