Янги Наманганда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда қурилиш соҳасида замонавий, мустаҳкам ва сифатли материалларга бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Бундай эҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига қондириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда экспорт ҳажмини кўпайтириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан саналади.
Янги Наманган туманидаги “Муҳташам том маркази” корхонасида қурилиш соҳаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган юқори сифатли сендвич панеллар, тунука ва том маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
[gallery-30267]
2012 йилда ташкил этилган мазкур корхонада бугунги кунда 25 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. 2025 йилда корхона томонидан 500 тонна тунука истеъмолчиларга етказиб берилган. Жорий йилдан эса Қирғизистон ва Тожикистонга маҳсулот экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Корхона келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришни мақсад қилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА