Якка-ёлғиз қариялар уйида ҳам ҳашар ўтказилмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сирдарё туманида “Биз яхшилик занжирининг биримиз!” шиори остида бошланган умумхалқ ҳашари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сирдарё туманида “Биз яхшилик занжирининг биримиз!” шиори остида бошланган умумхалқ ҳашари давом этмоқда.
Туманнинг 4-сектор ҳудуддаги маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш, тозалаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Бу ерда ҳашарга жалб этилган 8 дона экскаватор ва трактор ариқ ва зовурларни тозалаш, 12 дона юк машиналарида олиб келинаётган қум-шағалларни кўчаларга текислаш, чиқиндиларни ортиш ишлари билан банд. 4 та трактор кўчат экиш учун ер ҳайдамоқда, 20 дан ортиқ ногиронлиги бўлган уйларга бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

– “Биз яхшилик занжирининг биримиз!” шиори остида Сирдарё туманида ўтказилаётган ҳашарга 100 дан ортиқ ходимларимиз ихтиёрий равишда келди, – дейди Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ғуломжон Муҳамедов. – Ҳашарга келган ходимларимизнинг бир қисми 2-сектор ҳудудидаги Тадбиркор маҳалласида истиқомат қилувчи 3 нафар якка-ёлғиз қарияларнинг уйида дарахтларини буталаб, тагини оқлади, ерларини чопиб, дарахт, турли гул кўчатлари экилди. Умуман ушбу ҳудудда 4 минг 200 нафар ҳашарчилар тозалаш, ободонлаштириш ишлари билан шуғулланмоқда.
М-34 катта ўзбек тракти бўйига Гулистон шаҳридаги 4 сектор раҳбари бошчилигида ҳашарга жалб этилган 38 дона “ЗИЛ” русумли самосвал асфальт ва шағал ташиб келиб Сирдарё шаҳарчасидаги ички йўлларга тўкмоқда. 22 та асфальт қиладиган техникалар асфалтьни текислаб ётқизмоқда.

12 та сув ташигич техникада янги экилган кўчатлар суғорилмоқда, 12 та кичик киран техникасида симёғочлар бетон электр узатгичларга алмаштирилаётир.
Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 4-сектор ҳудудига 48 автобусда 1 минг 500га яқин ҳашарчилар олиб келинган бўлса, 32 дона трактор 64 дона тиркамалари жалб этилди.

Булардан ташқари, 17 дона суюлтирилган газ балонлари ташийдиган махсус автомобиль тумандаги маҳаллаларга газ балонларини, 22 дона юк машинаси кўмир тарқатиш билан банд.
Сирдарё тумани ҳудудидаги М-34 йўли бўйида ободонлаштириш, тозалаш ишларини Гулистон шаҳри вакиллари ўз зиммасига олган. Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқин Дадабоев бошчилигидаги 4 сектор раҳбарлари билан биргаликда 150 киши 76 дона турли хўжалик техникалари 12 дона махсус чиқинди ташиш техникалари билан ҳашарда фаол иштирок этаётир.

Сирдарё туманида “Биз яхшилик занжирининг биримиз!” шиори остида умумхалқ ҳашари қизғин давом этмоқда.